Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Зангиота ва Бекобод туманлари ҳокимларини ўз аризасига кўра лавозимидан озод этди. Бир кун аввал президент ўша ҳудудларда саноат ишлаб чиқариши пасайганини танқид қилган эди.
Адлия катта маслаҳатчиси Сирожиддин Эшқувватов Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бунга қадар Андижон вилояти прокурори бўлган.
Президент 26 та солиқ инспекцияси раҳбарлари, иккита вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғини ишдан бўшатиш, шунингдек, Солиқ қўмитаси раис ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилиш ҳақида топшириқ берди. Солиқ идоралари қўшимча манба излаш ўрнига «эски замон касалига берилиб кетишди», деди у.
Президент Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари, Қибрай ва Янгийўл туманлари ҳокимлари ҳамда ушбу туманларнинг 4 та сектор раҳбарларини ишдан олишга кўрсатма берди. Шунингдек, вилоят ҳокимининг саноат ва инвестицияларга ҳамда қурилишга масъул ўринбосарларига ҳайфсан эълон қилинди.
2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак Қозоғистондан, 2015 йилда босқинчиликда гумонланиб, қидирувга берилган шахс эса Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Ярим йил давомида Тошкент вилоятида ОИВ инфекцияси билан касалланган шахслар инфекцияни қасддан ўзга шахсга юқтириш билан боғлиқ 20 та ҳолат аниқланди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИББ.
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбураган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Вилоят ИИББга кўра, 39 яшар эркак руҳий касалликлар диспансерида доимий рўйхатда туради. У даволаниш учун ётқизилган.
Тармоқларда эркак кишининг ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Олмалиқда содир бўлгани ва видеодаги шахснинг руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туришини маълум қилди. Айни пайтда эркак даволанишга ётқизилган.
Сукут сақлама (Nemolchi.uz) лойиҳасига май ойида қўшнисининг таниши томонидан зўрланган 13 ёшли қизчанинг онаси мурожаат қилди. Бу ишни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспектори қилгани айтилмоқда.
Пискент туманида 9,2 гектар ғалладан бўшаган ерда сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди, табиатга 17,4 млн сўм зарар етган. Аввалроқ Чиноз туманида ҳам сомонпоя қолдиқлари ёқилгани ортидан дарахтлар шикастланган, ўсимлик дунёси ва тупроқ унумдорлигига зарар етганди.
Велосипедчи Николай Сдержиковни якшанба куни эрталаб Тошкент-Чорвоқ йўлида машина уриб юборди. У дарҳол ўрнидан тура олмагани учун машинани эслолмаган. Велосипедчи ҳодиса тасвирларини юборган кишига 10 млн сўм мукофот пули кафолатланганини маълум қилди.
Зангиота туманида йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетиб, Damas билан тўқнашган Spark ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Тармоқларда мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани айтилганди, бироқ маълумот тасдиғини топмади.
Олмалиқ шаҳрида 14 ёшли бола велосипедда кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва боши йўл четидаги бетон электр таянчи тешигига кириб қолган. ФВВ қутқарувчилари унга ёрдам кўрсатди, аҳволи яхши экани билдирилди.
Янгийўл шаҳрида 16 ёшли мактаб ўқувчиси Жўн каналига чўкиб кетди. Унинг жасади орадан бир кун ўтиб топилди.
Янги Тошкентни қуриш учун Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19,7 минг гектардан зиёд ер майдони ўтмоқда. Шундан 12,9 минг гектари қишлоқ хўжалиги ерлари ҳисобланади.
Тармоқларда эркак ўз фарзандларини қийноққа солаётгани акс этган видео тарқалди. Бош прокуратурага кўра, янгийўллик 30 яшар эркак оилавий келишмовчилик сабабли турмуш ўртоғидан ўч олиш мақсадида 2 ёшли фарзандини қийноққа солиб, жараённи видеога олган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Халқаро велоспорт мусобақаси ўтказилиши муносабати билан 10−11−13−14 май кунлари соат 08:00 дан 17:00 га қадар Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидан ўтган автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тўхтатилди. Рўйхат.
Душанба тонгида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 3,2 магнитудали зилзила қайд этилди.
Бўстонлиқ туманида икки фуқаро квадроциклда жарликка тушиб кетди. Воқеага эҳтиётсизлик туфайли бошқарувни йўқотиш сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳозирда улар шифокорлар назоратида.
Тошкент вилоятида авария ҳолатидаги 23 та кўп квартирали уй бузилиб, ўрнига янгиси қурилиши режалаштирилмоқда. Янги уйлар битгунга қадар хонадон эгалари 11 ой туман/шаҳар ҳокимлиги ва ташаббускорлар маблағи ҳисобидан ижарада яшаб туради.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг